Ўзбекистон | 09:56 / 16.11.2021
3537
2 дақиқада ўқилади

11 бош жайронни овлаган браконьерлар қамалди

Фото: Қорақалпоғистон Экоқўмитаси матбуот хизмати

Жорий йилнинг май ойида Қорақалпоғистонда «Ўзбекистон Қизил китоби»га киритилган жайронларни ноқонуний равишда овлаган браконьерлар қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.

Ўшанда Қўнғиротдаги «Жаслиқ» МФЙда яшовчи Т.Б. ва Б.Р. томонидан Устюрт текислигида ноқонуний равишда «Қизил китоб»га киритилган 11 бош жайронни овлагани, ёнларида 11 жуфт шох борлиги аниқланган.

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг ахборот хизмати орадан 6 ой ўтиб, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум бўлишича, Прокуратура томонидан тергов, суриштирув ишлари олиб борилиб, суд органига юборилган. Суд жараёни 2 ноябрь кунида якунланиб, Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан ҳукм ўқилган.

Унга кўра, қонунбузар Р.Б.га нисбатан 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, қонунбузар Т.Б.га нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда ҳайвонот дунёсига келтирилган жами 404 миллион 250 000 сўм зарар «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи фойдасига ундиришга қаратилди.

Сентябрь ойида Тўрткўл ва элликқалъалик овчилар Тахтакўпирда 2 та жайронни ўлдирганди.

Мавзуга оид