Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди
Октябрь ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 800 млн долларга ошиб, 35,21 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Фото: Reuters
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолатида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,21 млрд долларни ташкил қилмоқда. Таққослаш учун, бу кўрсаткич, 1 октябрь ҳолатига кўра, 34,41 млрд доллар бўлган. Рақамлар ўтган ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари 800 млн долларга ошганини кўрсатмоқда.
Октябрь ойи давомида олтин ҳажми 12,3 млн троя унциядан 12,1 млн троя унцияга (тахминан 6,2 тонна) камайган бўлса-да, унинг қиймати 21,34 миллиард доллардан 21,66 миллиард долларга кўпайган.
Шунингдек, хорижий валюта активлари ҳам ўтган давр мобайнида 11,95 млрд доллардан 12,41 млрд долларга ошган.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклдаги монетар олтиндан иборат.
Маълумот учун, 1 ноябрь ҳолатида 1 унция олтиннинг нархи 1780 долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025