Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда СЭОМ ходимларининг қарийб 500 миллион сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилмагани учун бошқарма мулклари хатланди
Қашқадарё вилоятида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимларининг қарийб 500 миллион сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилмагани учун бошқарманинг мулклари хатланган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилоят бошқармасидан ўз ходимларига 485 миллион 567 минг 740 сўмлик иш ҳақи, маънавий зарар ва махсус қўшимча рағбатлантириш пулларини ундириш ҳақидаги жами 15 та ижро ҳужжатлари мавжуд.
Қайд этилишича, ижро ҳужжатларидан 13 таси бевосита 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ходимлари фойдасига рағбатлантириш пулларини ундириш билан боғлиқ.
Ушбу ижро ҳужжатлари юзасидан қарздор ташкилотга тегишли бўлган кўчмас мулк объекти, Nexia-3 ва Gentra автомобиллари хатлаб олинган ҳамда Nexia-3 машинаси электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилган.
Бундан ташқари қарздорликларни ўз вақтида тўлаш чорасини кўрмагани учун бошқарма бош ҳисобчиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазосига тортилган.
Мавзуга оид
20:19 / 20.05.2022
1 июндан иш ҳақи 12 фоизга оширилди
07:39 / 05.04.2022
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини ҳисоблаш автоматлаштирилади
17:35 / 15.03.2022
2021 йилда ўзбекистонликларнинг иш ҳақи даражаси қандай бўлди?
09:56 / 14.03.2022