Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Фарғонада уч моделдаги электромобиллар ишлаб чиқаради
Фарғона механика заводи ҳудудида «Электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобиллар ишлаб чиқариш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ерда қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати хабар беришича, лойиҳанинг умумий қиймати 50 млн АҚШ доллари бўлиб, 5 млн долларни бевосита тадбиркор сармоя сифатида киритса, 40 млн АҚШ доллари хорижий инвестиция ҳисобига жалб қилинади. 5 млн доллар банк кредитидан ўзлаштирилади.
Уюшма ахборот хизмати раҳбари Намоз Толиповнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Фарғона шаҳрида электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳасини Central Asia Motors корхонаси амалга оширмоқда.
Жорий йил декабрь ойида 4та енгил ва 8та юк электромобили тест режимида корхона конвейерларидан чиқади. Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш шохобчалари оммалашмагани боис, дастлабки босқичда гибрид қувватли (ток ва бензин) электромобиллар ишлаб чиқарилади. Бунда электр қуввати 20 фоиздан камайганда бензин двигатели ишга тушади ҳамда бензин билан ишлаш жараёнида электромобиль батареяси қувват олади.
Умуман, 2022 йилда якунланадиган лойиҳа натижасида 350 иш ўрни барпо этилади. Корхона тўла қувват билан иш бошлагач, йилига E-200 (кроссовер), E-400 (фургон) ва E-500 (йўлтанламас) модификациясидаги 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади.
Лойиҳага кўра, аккумулятор, кузов ва қувватлаш станцияси маҳаллийлаштирилади.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025