Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири ҳоким ёрдамчилигига мажбурланаётганлар вазирликка мурожаат қилиши мумкинлигини айтди
Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳоким ёрдамчиларини ишга қўйишдаги можароли вазият ҳақида фикр билдириб, вазирликда меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳимоя қилишга ваколатлар борлигини қайд этди.
Вазир ҳоким ёрдамчиси бўйича мажбурлаш бўлаётгани ҳақидаги гап-сўзлардан хабардорлигини, мажбурлашга дучор бўлаётганлар Адлия вазирлигига мурожаат қилиши мумкинлигини билдирди.
“Касбни эркин танлаш бу жуда катта аҳамиятга эга бўлган конституциявий ҳуқуқ. Инсон ўз орзу-ҳавасларига эга, шу йўналиш бўйича ишлайди, ўз билимини оширади, эртанги кунга режалар қилади.
Жойларда шундай ҳолатлар бўлаётган бўлса, бу ноқонуний ҳисобланади ва ҳолат ҳақида хабар бераётганлар ҳам бунга қарши кескин чора кўриши мумкин. Яъни “йўқ” деб жавоб берганида тазйиқлар бўладиган бўлса, мурожаат қилиши мумкин.
Бизда меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳимоя қилишга ваколатларимиз бор. Албатта, ҳолатни манзилли кўриб чиқиш керак. Аниқ ҳолатда ким мажбурланаётган бўлса, биз шунга ўз муносабатимизни билдиришимиз керак”, – дейди адлия вазири.
Аввалроқ, Kun.uz сайтида маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозимига молия-иқтисодиёт секторида иш тажрибасига эга бўлган касб эгалари мажбуран ўтказилаётгани бўйича ҳолат ёритилганди. Бу ҳолат жамоатчиликнинг фаол вакиллари томонидан норозилик билан кутиб олинган.
Мавзуга оид
14:24 / 04.02.2025
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, пулни ишлатиб юборгани аниқланди
00:41 / 27.01.2025
Сурхондарёда пора билан ушланган ҳоким ёрдамчисига ҳукм ўқилди
17:59 / 25.01.2025
3 марта қамоқ, ҳисобсиз ҳуқуқбузарликлар ва маъмурий назорат: Учтепа ҳокимининг уч карра судланган ёрдамчиси ҳақида нималар маълум?
14:36 / 20.01.2025