Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Арманистоннинг Сюник областидаги ҳаракатларини терроризм деб баҳоламоқда
Мавлут Човушўғли Ереван бу ҳаракатлари бефойдалигини тушуниши кераклигини айтди.
Туркия Арманистоннинг Сюник областидаги ҳаракатларини «террорчилик ҳужуми» деб баҳолайди ва Озарбойжонни бу вазиятда «ташлаб қўймайди». Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилди.
«Биз қардош Озарбойжонни ташлаб қўймаймиз. Ўз ерларини қайтариб олган Озарбойжоннинг қадамларига назар ташлайлик. Минтақадаги барқарорлик учун муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Арманистон эса ўт очиш тўхтатилиши билан Озарбойжон ерларига бостириб кирди ва озарбойжонлик аскарларга ҳужум қилди. Бу террорчилик ҳужуми», — деди у.
Човушўғли шунингдек, Ереван бу ҳаракатлари бефойдалигини тушуниши кераклигини айтди.
«Бу ҳеч қачон натижа келтирмайди», — деди у.
Сўнгги кунларда Тоғли Қорабоғ ва Арманистоннинг Сюник области билан чегарадош ҳудудларда вазият кескинлашди. Томонлар қуролли тўқнашувлар ҳақида маълум қилмоқда.
Хабар қилинишича, ушбу воқеалар боис Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Арманистон ва Озарбойжон мудофаа вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилган. Россия мудофаа вазирлигининг билдиришича, икки мамлакат мудофаа вазирлари чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш учун тегишли чораларни кўрган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025