Чирчиқда зирҳли техникаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод очилди
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Аксум бренди остида зирҳли техникаларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган янги завод ўз фаолиятини бошлади. Маълум қилинишича, ушбу брендни Бирлашган Араб Амирликларида Inkas компанияси асосчиси сифатида танилган тадбиркор Улуғбекхон Мақсумов Ўзбекистонга олиб келган.
Aksum ҳарбий саноат мажмуасида ҳарбийлар ва фуқаролар учун ҳам зирҳли автомашиналар, зирҳли седанлар, зирҳли автобуслар ва турли мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган зирҳли ҳарбий машиналар тақдим қилинади.
2018 йил март ойида БААда истиқомат қилувчи, асли фарғоналик тадбиркор Улуғбек Мақсумов Ўзбекистонда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича завод қуришни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Тадбиркор унда бундай хоҳиш президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон иқтисодиётига ўз маблағини йўналтирмоқчи бўлган инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш тўғрисидаги баёнотидан сўнг пайдо бўлганини айтган.
Мақсумов Бирлашган Араб Амирликларига 2006 йилда сайёҳ сифатида келган. 2012 йилда у Дубайда INKAS ҳарбий ва ноҳарбий зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича заводни очди. INKAS Дубайда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича энг йирик завод ҳисобланади.
Бирлашган Араб Амирликларига сафар қилган SUBYEKTIV жамоаси зирҳли техникалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи таниқли ўзбек тадбиркори Улуғбекхон Мақсумов суҳбатлашган эди.
Мавзуга оид
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
10:34 / 23.09.2024
Чирчиқда каналга тушиб кетган “Spark” чиқариб олинди
07:37 / 13.07.2024