Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар бошқа мамлакатлар билан мунтазам авиақатновларни тиклашга тайёрлигини билдирди
Мужоҳиднинг қўшимча қилишича, толиблар агар таклиф бўлса, Россияга янги ташрифни амалга оширишга ҳам тайёр.
“Толибон” ҳукумати Россия ва бошқа мамлакатлар билан мунтазам авиақатновларни тиклаш устида ишламоқда. Бу ҳақда Афғонистон ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
“Биз Россия ва бошқа мамлакатлар билан мунтазам авиақатновларни имкон борича тезроқ тиклаш устида иш олиб бормоқдамиз”, – деди у.
Мужоҳиднинг қўшимча қилишича, толиблар агар таклиф бўлса, Россияга янги ташрифни амалга оширишга ҳам тайёр.
“Делегациямиз яқинда Россияда бўлди. Ва агар янги таклиф билдирилса, бу таклифга ижобий жавоб берамиз ва ташриф буюрамиз”, – деди Мужоҳид.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025