Ўзбекистон | 11:39 / 19.11.2021
1728
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда фуқароларнинг омонатга қўйган маблағини ўзлаштирган собиқ банк бўлим бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида фуқароларнинг омонатга қўйган маблағини ўзлаштирган собиқ банк бўлим бошлиғига жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан АТ «Халқ банки» туман филиалининг мурожаатига асосан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда филиалнинг чакана хизматлари собиқ бўлим бошлиғи Ж.Т. 9 нафар фуқаронинг омонатга қўйиш учун топширган жами 566 миллион сўм нақд пулларини омонат ҳисобрақамларига қўймасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, талон-торож қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид