Сурхондарёда сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона оқова сувларини дарёга оқизиб келгани айтилди
Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида жойлашган «Саиджон Мухаммаджон музқаймоқлари» МЧЖ сут маҳсулотлари ва музқаймоқ ишлаб чиқариш заводининг оқова сувларини йиллар давомида дарёга оқизиб келгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят экология бошқармаси хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан бошқарма бошлиғининг 2021 йил 15 ноябрдаги 353-сонли буйруғига асосан «Саиджон Мухаммаджон музқаймоқлари» МЧЖда экологик текшириш ўтказилган.
Текшириш давомида аниқланган салбий ҳолатлар бўйича тегишли таъсир чоралари кўрилиб, ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича корхона раҳбарига муддатли мажбурий кўрсатмалар берилган. Шунингдек, корхона фаолияти давомида ҳосил бўлган оқова сув намуналарининг кимёвий таҳлил натижаларига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан, корхонага қўшимча компенсация тўловлари ҳисоб- китоб қилинган.
Мавзуга оид
16:35 / 26.11.2024
Сурхондарёда эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жаримага тортилди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:53 / 13.11.2024