Ўзбекистон | 13:40 / 19.11.2021
1726
1 дақиқада ўқилади
Тўрткўлда кўл ва ер ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган фуқаролар ушланди
Тўрткўл тумани "Оқ-қамиш" ОФЙ "М-О" фермер хўжалиги иш юритувчиси фуқаро Б. ва буйруқсиз ишлаётган фуқаро Қ. ўзаро тил бириктиришган.
Улар Х.нинг ишончига кириб, 3 га балиқ боқиш учун сунъий кўл, уй қуриш учун ер ва ўзга фермер хўжалигидан 3 га шоли экиш учун ер ажратиб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Х.дан 108 млн (10 минг АҚШ доллари) сўм талаб қилинган. Б. ва Қ. юқоридаги маблағнинг 5 минг АҚШ долларини 17 ноябрь куни чамаси 19:00ларда санаб олаётган пайтида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан гумондор сифатида қўлга олинган.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходими пора билан қўлга олинганди.