Жаҳон | 14:54 / 20.11.2021
5513
1 дақиқада ўқилади

АҚШ мудофаа вазири Эронни Яқин Шарқдаги энг асосий таҳдидлардан деб атади

Теҳрон билан ядровий келишув борасидаги вазият ҳақида сўзларкан, Остин Вашингтон бу масалани дипломатия йўли билан ҳал қилиш ниятидалиги, аммо ўз хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар қандай воситани қўллашга тайёрлигини билдирди.

Фото: Getty Images

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Эронни Яқин Шарқ минтақаси учун энг асосий таҳдидлардан бири деб атади.

"Мен биз тўқнаш келаётган тўртта муҳим чорловни маълум қилмоқчиман. Булар пандемия, иқлим ўзгариши, терроризм ва Эрон", - деди Пентагон раҳбари.

Теҳрон билан ядровий келишув борасидаги вазият ҳақида сўзларкан, Остин Вашингтон бу масалани дипломатия йўли билан ҳал қилиш ниятидалиги, аммо ўз хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар қандай воситани қўллашга тайёрлигини билдирди.

"Эрон раҳбариятининг беқарорлик келтириб чиқарувчи ҳаракатлари, жумладан, терроризм, хавфли шериклари ва ядровий дастурни қўллаб-қувватлашидан хавотирдаман. АҚШ Эронда ядро қуроли бўлишига йўл қўймаслик тарафдори", - деди у.

У шу билан бирга, АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича ҳаракатлар режасини тиклаш учун бор кучини аямаслигини таъкидлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид