Жаҳон | 12:38 / 20.11.2021
10142
1 дақиқада ўқилади

Consumer Reports йилнинг энг ишончли ва ишончсиз автомобиллар рейтингини эълон қилди

Энг ишончли автомобиллар рейтингининг биринчи ўнталигига Европа автомобиль брендларининг битта ҳам модели киритилмаган.

Фото: Lexus

Американинг машҳур Consumer Reports журнали энг ишончли ва ишончсиз автомобилларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Рейтинг журнал клубига аъзо бўлган автомобиль эгаларининг сўнгги 12 ой ичида муайян моделлар бўйича тажрибалари, дуч келган муаммолар ва умумий қулайликлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари асосида тузилган.

Навбатдаги рейтингда ўнталикдан тўққизтасини Япония ва Корея брендлари — Toyota, Lexus, Mazda, Honda, Subaru, Kia автомобиллари эгаллаган. Рейтингнинг энг юқори поғонасида Lexus GX йўлтанламаси.

Биринчи ўнталикда Европа автомобиль брендларининг битта ҳам модели йўқ, Америка моделларидан эса фақат биттаси — Cadillac XT5 кроссовери жой олган.

Рейтингнинг энг қуйи қисмида Mercedes-Benz GLE кроссовери жойлашган. Шунингдек, сўнгги ўнликдан Ford Explorer, Ford Mustang, Chevrolet Corvette, Volvo XC 90, Volkswagen Tiguan, Tesla Model Y моделлари ҳам ўрин олган.

Мавзуга оид