Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Осиё Олимпия кенгаши қитъадаги мулоқот учун муҳим» — Отабек Умаров БАА МОҚ вице-президенти билан музокара ўтказди
20 ноябрь куни Осиё олимпия кенгашининг Бош ассамблеяси 40-юбилейи арафасида Ижроия кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

«Бу Ўзбекистон делегацияси учун чинакам муҳим воқеадир. ОСА президенти вазифасини бажарувчи Ража Рандҳир Сингҳ ва ОСА бош директори доктор Ҳусайн Ал-Мусаллам билан музокаралар, шунингдек, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси раҳбари Робин Митчелл билан ўтказилган музокаралар жуда самарали бўлди», дея ёзади Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров телеграмдаги саҳифасида.




21 ноябрь куни БАА Спорт бош бошқармаси раиси – Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти билан музокаралар бўлиб ўтди.

«Доктор Аҳмад Абдуллоҳ Ҳумейд Бил Ҳул Ал Фаласий қитъа мамлакатлари аро мулоқот учун Осиё Олимпия кенгаши муҳим эканлигини таъкидлади.
БААдаги дўстларимиз Ўзбекистон спортчиларининг муваффақиятларини диққат билан кузатиб борадилар ва мамлакат раҳбариятининг оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайдилар.
Ўзбекистоннинг кўплаб спорт йўналишларидаги етакчилик позициялари алоҳида қайд этилди: БАА, ўз навбатида, бундай салмоқли натижаларга эришиш имконини берувчи тажрибани ўзлаштиришдан манфаатдор. Албатта, ушбу ҳамкорлик доирасида давлатлар ўртасидаги муносабатлар янада чуқурлашиб боради», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:08 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди
21:18 / 08.09.2024
Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
15:57 / 17.07.2024
Абдулла Арипов ва Отабек Умаров Грознийдаги форумда Рамзан Қодиров билан учрашди
11:53 / 22.12.2021