Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook фойдаланувчиларга лентадаги постлар ва уларнинг мавзусини созлаш имконини беради
Фойдаланувчилар созламаларда лентада камроқ кўришни истайдиган саҳифа ва мавзуларни белгилаши мумкин бўлади.
Facebook фойдаланувчиларга ўз ленталарини кўпроқ назорат қилиш имконини берувчи функция синовлари бошлангани ҳақида маълум қилди. Ижтимоий тармоқ созламага учта банд қўшди: дўстлар, оила, гуруҳлар, шунингдек, саҳифа ва жамоат арбоблари. Meta компанияси блогида шу ҳақида ёзилган.
Ҳозирча синов инглиз тилидаги фойдаланувчилар учун ишга туширилган. Компания томонидан қайд этилишича, у “кам сонли фойдаланувчилар”нигина қамраб олади. Қолган фойдаланувчиларда эса ушбу функция яқин ҳафталарда пайдо бўлади.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ реклама берувчиларга муайян мавзу соҳаларидаги контентни олиб ташлаш имконини беради. Масалан, сиёсат, ижтимоий масалалар, жиноят ва ҳодисалар. “Реклама берувчи бир ва бир неча мавзуни аниқласа, у ҳолда ўз лентасида мана шу мавзуни кўришни истаган фойдаланувчилар мазкур рекламани кўришмайди”, дейилади компания блогида.
Мавзуга оид
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади
08:40 / 26.03.2025