Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирлиги Россияда қаровсиз қолган 11 болани Ўзбекистонга қайтарди
Ички ишлар вазирлиги Россияда қаровсиз қолган 11 нафар вояга етмаган болани Ўзбекистонга қайтарди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати ходими Жамолиддин Насимов Kun.uz’га хабар берди.
Таъкидланишича, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари Россиянинг турли шаҳарларида қаровсиз қолган 11 нафар вояга етмаган болани қидириб топган ва улар 2 ноябрь куни Ўзбекистонга қайтарилган.
«Афсуски, охирги вақтларда ишлаш учун хорижга борган хотин-қизларимиз орасида режалаштирилмаган ҳомиладорлик натижасида фарзанд кўриш ва уни исталган жойга қаровсиз ташлаб кетиш, шунингдек, болалар уйига топшириш ҳолатлари ортиб боряпти.
Бу борада Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига турли хорижий давлатлардан ҳам мурожаат бўлади: болани олиб кетасизми ёки ўзимиз қарамоғимизга олайликми? Бир нарсани аниқ айтишим мумкин, шу пайтгача Ўзбекистон ҳукумати бирор болани кўчада ташлаб қўйгани йўқ. Улар Ўзбекистонга қайтариляпти. Бу 11 нафар вояга етмаган болалар ҳам шу каби қаровсиз қолдирилган болалардир», – деди у ҳолат ҳақида гапириб.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонга қайтарилган болалар ҳозирда Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйи ва Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Бир муддат аввал Kun.uz Санкт-Петербург шаҳрида ташлаб кетилган ўзбекистонлик икки қизалоқ ҳақида ҳам хабар эълон қилган эди.
Жамолиддин Насимовга кўра, ҳозирда вазирлик томонидан бу икки қизалоқни ҳам Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Бу борада кейинги ойда ҳам Россияга сафар режа қиляпмиз. Унда Россияда қаровсиз қолган бир неча болалар ҳақиқий ватанига қайтарилади», – деди Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати вакили.
Маълумот учун, аввалроқ Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг болаларини Ўзбекистонга қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ва Ички ишлар вазири фармойиши қабул қилинганди.
Мавзуга оид
13:21 / 28.05.2025
Ёзги оромгоҳлар учун йўлланмани онлайн олиш имкони яратилди
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
14:22 / 13.05.2025