Андижонда блогер аёл калтакланди
Блогер Фотима Жўраева Улуғнор туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, калтаклаганлигини таъкидлаган. Ҳолат юзасидан бош прокуратура ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ф.Жўраева ўз мурожаатида туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисидан ўзи ҳуқуқшунос сифатида ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорликни сунъий равишда оширилганлиги бўйича тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилганлигини билдирган.
Шунда корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақорат қилиб, қўли билан уни юзига урганлигини ва қўл телефонини синдириб юборганлигини баён қилиб, айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Шунингдек, у 22 ноябрь куни Улуғнор тумани ИИБга мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур мурожаат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ф.Жўраеванинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024