Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жарликлар бизга ярашмайди» — Ортиқхўжаев Шайхонтоҳурдаги муаммодан қутулиш учун президентдан 450 млрд сўм сўради
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида туманнинг чиройини бузиб турган жарликлар ва улардан қутулиш кераклиги ҳақида гапирди.
«Менинг ҳар соат юришим 100 млрд сўмга тушади. Бугун ҳам Тошкентда бир соат юрганим учун Тошкент шаҳар ҳокими мени 100 млрд сўмга туширди. Умумий айтганда, у мендан кун бўйи юрганим учун 450 млрд сўм сўради. Бу бир мартадагиси, холос.
450 млрд сўм – ҳозиргина бош вазирга бу ҳақда айтдим. Мени энг кўп қийнаётган масалалардан бири тумандаги жарликлар масаласи эди. Бир пайтлар бош вазир бўлиб ишлаганимда буни охирига етказмагандим.
Бу жарлар бизга ярашмайди. Жарлардан тезроқ қутулмасак, улар бизга касаллик тарқатаверади. Шуларнинг устини тўла ёпиб, атрофларига дарахт экиб, ёнидан йўл олиб чиқишимиз керак.
Ҳоким бунинг учун 450 млрд сўм кераклигини айтди. Мен эса бу пулни эртагаёқ беришимни билдирдим.
Биз шу ишни қилсак, ҳам манзиллар яқин бўлади, ҳам касалликлар чиқиши камаяди. Бу ҳақда бош вазир ва шаҳар ҳокими қатъий топшириқ олди. Бу ишларни тезлаштириш керак», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:22 / 24.01.2025
Тошкентдаги мактаб ўқувчиларининг 2 нафарида сил аниқланди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024