Жаҳон | 17:37 / 23.11.2021
6055
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон, Арманистон ва Россия раҳбарлари музокара ўтказади

Учрашувда давлатлар раҳбарлари Тоғли Қорабоғ ҳудудини тиклаш ҳамда савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Фото: kremlin.ru

26 ноябрь куни Сочида Россия президенти Владимир Путин, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев иштирокида музокара бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар қилинмоқда.

Учрашув Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш тўғрисидаги келишув имзоланганининг бир йиллигига бағишланади.

Қайд этилишича, саммит Россия томони ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, уч давлат раҳбарлари Тоғли Қорабоғ ҳудудини тиклаш ҳамда савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид