Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар учун криптовалюта бозори очилди: уларни биржада сотиб олишга рухсат берилди
Ўзгаришларга кўра, фақат Ўзбекистон резидентлари криптоактивлар билан сўм эвазига эркин савдо қилиши мумкин.
Криптобиржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2019 йилда тасдиқланганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг буйруғи билан низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди.
Хусусан, эндиликда:
- Ўзбекистон резидентлари криптоактивлар ва токенлар билан барча турдаги операцияларни миллий валютада (сўмда) амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бироқ норезидентлар криптоактивларни фақат хорижий валютага сотишлари мумкин;
- бунда сотиб олиш объекти сифатида криптоактивларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилиги асосида бўлади;
- шунингдек, киритилган ўзгартиришлар токеннинг таърифлари ва у билан бир қатор операцияларни, жумладан, эмиссияни чиқариш, жойлаштириш ва рўйхатга олишни ҳам ўз ичига олган;
- Ўзбекистон криптобиржаларида сотиладиган барча токенлар мулкий таъминотга эга бўлиши керак. Таъминланмаган токенларни чиқариш ва жойлаштириш тақиқланади;
- криптобиржалар ўзларининг токенларини жойлаштирган ташкилотларни ва уларнинг мулкий хавфсизлиги бор-йўқлигини текширишлари шарт. Шунингдек, жалб қилиниши режалаштирилган сумманинг камида 10 фоизи криптобиржанинг махсус ҳисоб рақамига киритилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 14 майида якунланганди.
Шу пайтгача криптовалюта савдоси билан шуғулланиш учун Ўзбекистонда тўлақонли ҳуқуқий асослар мавжуд эмас эди.
Криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган фуқароларга Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, криптовалюта соҳасида даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари тасдиқланганди.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги жорий йилнинг сентабр ойида Ўзбекистонда криптовалюта билан боғлиқ норасмий платформалар фаоллашганини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
20:26 / 15.05.2025
Криптофирибгарлар Telegram орқали 27 млрд доллар пул ювгани маълум бўлди
17:12 / 14.03.2025
Россия Хитой ва Ҳиндистон билан нефт савдосида криптовалютадан фойдаланаётгани маълум бўлди
19:31 / 30.12.2024