Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Олмалиқда мисни қайта ишлаш фабрикаси мажмуасини қуриш учун 712 млн евро ажратади
Россия давлат тараққиёт корпорацияси (ВЭБ РФ) Ўзбекистондаги энг йирик мисни қайта ишлаш фабрикаси учун Россия ускуналарини етказиб беришни молиялаштиради. Фабрика қуввати бўйича МДҲ давлатлари орасида ягона бўлади, деб хабар берди ВЭБ матбуот хизмати.
ВЭБ.РФ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (ОКМК) ўртасида кредит шартномаси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи арафасида имзоланган.
ВЭБ РФ компаниясининг 712 миллион евро миқдоридаги кредити Олмалиқда йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга мисни қайта ишлаш фабрикаси мажмуаси қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.
Лойиҳа Ёшлик I конини ўзлаштириш ва кейинчалик уни мавжуд Қалмоққир кони билан бирлаштиришни назарда тутади. Қўшма кон мис рудаси захиралари бўйича дунёдаги энг йирик конлардан бирига айланади. ОКМК маълумотларига кўра, МДҲ ҳудудида биринчи марта бундай қувватга эга фабрикани қуриш режалаштирилган. Уни амалга ошириш учун Чили ва Перудаги мис карьерларида шунга ўхшаш тармоқлар ўрганилди.
Маблағлар лойиҳа доирасида Россия ускуналари ва хизматлари учун ҳақ тўлашга, шунингдек, уни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.
Лойиҳанинг иккинчи босқичини ҳисобга олган ҳолда, ОКМК рудани қайта ишлаш ҳажмини йилига 160 миллион тоннага етказишни режалаштирмоқда, бу эса 2028 йилга бориб катодли мис ишлаб чиқаришни йилига 400 минг тоннагача ошириш имконини беради. Бундан ташқари, ОКМК 2028 йилгача йилига 270 тонна кумуш ва 50 тонна олтин қазиб олади.
Фабриканинг қурилиш қиймати 2 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳани молиялаштиришда Газпромбанк ва ЭКСАР ҳам иштирок этмоқда. Аввалроқ, ВЭБ РФ ОКМКга тоғ-кон самосваллари ва тоғ-кон ускуналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025