Жамият | 20:13 / 24.11.2021
19019
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда контейнердан жонсиз ҳолда топилган икки ишчи ис газидан вафот этгани маълум қилинди

Самарқанд вилоятида «Агрокимётаъминотсервис» компаниясига тегишли контейнердан икки ишчининг жасади топилган. Уларнинг ўлимига қўлбола печкадан чиққан ис гази сабаб бўлгани аниқланди.

Самарқандда контейнер ичидан икки нафар ишчининг жасади номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов уларнинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, икки нафар ёлланма ишчи 17 ноябрь куни «Агрокимётаъминотсервис» МЧЖ ҳудудидаги яшаш учун мослаштирилган контейнерда қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид