Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung АҚШда 17 млрд долларга завод қуради
Заводга пойдевор қўйиш 2022 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилади, 2024 йилнинг иккинчи ярмида эса корхона ишга тушади.
Samsung Electronics АҚШнинг Техас штатида 17 млрд долларга яримўтказгичлар ишлаб чиқариладиган завод қуради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Заводга пойдевор қўйиш 2022 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилади, 2024 йилнинг иккинчи ярмида эса корхона ишга тушади.
Янги корхонага маблағ сарфлаш (17 млрд доллар) билан биргаликда Samsung АҚШга 47 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритади.
Янги завод аҳолиси 16 минг кишини ташкил этувчи Тейлор шаҳрида қурилади, шаҳардан 25 км узоқликдаги Остин шаҳрида Samsung компаниясининг яна бир заводи жойлашган.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг микросхемалар ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги улуши 1990 йилдаги 37 фоиздан 12 фоизга тушиб кетган. Ҳозирда ушбу соҳада Хитой, Тайван ва Жанубий Корея етакчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025