Жаҳон | 17:25 / 24.11.2021
15068
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяда «Кальмар ўйини» сериалини кўчириб сотган эркак ўлимга ҳукм қилинди

Сериални томоша қилган мактаб ўқувчилари беш йиллик мажбурий меҳнатга ҳукм қилинган, мактаб ходимлари эса ишдан бўшатилган.

Фото: Netflix

КХДР фуқароси «Кальмар ўйини» сериалини кўчириб сотгани учун ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда RFA хабар бермоқда.

У сериални Хитойда флеш хотирага кўчириб олган ва уйига қайтганидан сўнг нусха кўпайтириб ҳамюртларига сотган.

Ушбу ҳолат бир неча нафар мактаб ўқувчилари сериал томоша қилиб ўтирганида ушланганидан сўнг аниқланган. Ўқувчилар беш йилга мажбурий меҳнатга ҳукм қилинган, мактаб ходимлари эса ишдан бўшатилган.

«Ҳукумат бунга жиддий қарайди, чунки бундай ҳолатлар ёшларнинг таълим олишини бузади. Марказий қўмита мактаб директори, ёшлар ишлари бўйича котиб ва синф раҳбарини ишдан бўшатди», — деган манба.

Қайд этилишича, КХДРда ўтган йили капиталистик мамлакатлар видеомаҳсулотларини олиб кирганлик ва тарқатганлик учун жазолаш кўзда тутилган қонун қабул қилинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид