Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда коронавирусга қарши кураш доирасида чеклов чоралари кучайтирилди
Жамоат жойларида ниқоб тақиш режими қайтмоқда. Ресторан ва театрларда илгари вакцина олганлар ҳам ниқоб тақиши мажбурий этиб белгиланди.
Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсаётгани сабабли янги чеклов чораларини эълон қилди.
Жумладан, илгари манфий ПЗР-тест натижаси билан жамоат жойларига 72 соат ичида бориш мумкин бўлган бўлса, эндиликда бу муддат 24 соатгача қисқартирилди.
Шу билан бирга, жамоат жойларида ниқоб тақиш режими қайтмоқда. Ресторан ва театрларда илгари вакцина олганлар ҳам ниқоб тақиши мажбурий этиб белгиланди.
Веран ҳукумат комендантлик соати ёки корхоналарни мажбуран ёпиш каби чоралар жорий этилмаслигини билдирди.
Ўтган суткада Францияда 32 591та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Бу апрелдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Сўнгги икки ҳафтада Австрия, Словакия, Нидерландияда янги чеклов чоралари жорий этилди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025