Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиёзли шахсларни қабул қилувчи хусусий клиникада нималар бўлиши кераклиги аниқ белгиланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар тасдиқланди.
Талаблар президентнинг "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
а) маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун:
тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга (рўйхат рақами 2905, 28.07.2017 й.) мувофиқ стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун белгиланган тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган бўлиши;
стерилизация, клиник лаборатория, интенсив терапия бўлимларининг мавжуд бўлиши;
ихтисослик (ихтисосликлар) доирасида амбулатор-поликлиника хизматининг мавжудлиги;
б) маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун мазкур талабларнинг "а" кичик бандида назарда тутилган талаблар билан биргаликда, қўшимча равишда қуйидагилар:
анестезиология ва реаниматология бўлимининг мавжуд бўлиши;
камида иккита операция бўлимларининг мавжуд бўлиши;
операция қилувчи шифокорларда камида биринчи малакавий тоифанинг мавжуд бўлиши.
Мавзуга оид
17:29 / 14.04.2025
“Бемор 12 соат қаровсиз қолган” – тележурналист Рамина Ягафарова ўлими бўйича икки шифокор жиноий жазога тортилди
12:07 / 08.04.2025
2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди
17:32 / 30.11.2024
АҚШда эркак уни нотўғри даволаган клиникадан 412 млн доллар товон ундирадиган бўлди
16:40 / 08.10.2024