Ўзбекистон | 10:52 / 25.11.2021
1861
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 10 ойда 92 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси 2021 йилнинг 10 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш амалиётини таҳлил қилди.

Унга кўра, прокуратура органларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 20 252 та мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг тегишлилиги бўйича 10 271 таси бевосита прокуратура органларида кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган мурожаатларда қайд этилган важларни 1820 таси қаноатлантирилиб, 1 481 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 8 418 таси бўйича тушунтириш берилган.

Шунингдек, прокуратура органлари ходимлари томонидан 10018 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, ўтказилган сайёр ва оммавий қабулларда 2 459 фуқаролар қабул қилинган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 175 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

Қонунга зид ҳужжатларни бекор қилиш бўйича 52 та протест келтирилган, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 34 та тақдимнома киритилган. Прокурорларнинг тақдимнома ва қарорлари асосида 92 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бир муддат олдин прокуратура Қорақалпоғистонда профилактика инспектори фуқарони калтаклаб ўлдиргани айтилган хабар юзасидан қўшимча маълумот берганди.

Мавзуга оид