Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда давлат аҳамиятидаги йирик ҳажмли юклар ўтказилиши сабабли халқаро йўлдаги электр линияларда электр узилиши айтилди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида давлат аҳамиятидаги йирик ҳажмли юклар ўтказилиши сабабли М37 халқаро автомобил йўлини кесиб ўтган линияларда электр вақтинчалик узиб турилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобил йўлининг Иштихон тумани ҳудудидан ўтган қисмидан Бухоро-Тошкент йуналиши бўйлаб баландлиги 6 метр, узунлиги 20 метрдаги оғир юк автомобиллари ўтиши сабабли ушбу йулни кесиб ўтган барча электр симлари хавфсизлик учун ўчирилади.
Қайд этилишича, ушбу юк автомобиллари 25 ноябр соат 12:40 дан 15:00 атрофида Иштихон туман ҳудудидан ўтиши кутилмокда. Ушбу юк автомобилларига ортилган юклар давлат аҳамиятига эга ҳисобланади.
«Ушбу келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан ўзр сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025