Хоразмда вилоят ҳокими ўринбосари раислигидаги тендерда унинг укаси ғолиб бўлди
Хоразмда таъсисчиси вилоят ҳокими ўринбосари ва тендер комиссияси раисининг укаси бўлган компания 20,4 млрд сўмлик тендер ғолиби бўлган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган анжуманда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.
Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йилнинг 6 ойида 461,3 млрд сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объектларида ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишлар мобайнида Жиззах вилоятида 19 та объектда 6,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари тўлов ҳужжатларига асоссиз қўшиб ёзилгани, 941,1 млн сўмлик ишлар сифатсиз бажарилгани, Андижон вилоятида 4 та объектда 57,9 млн сўмлик ишлар сифатсиз бажарилгани, 1,4 млрд сўмлик аслида бажарилмаган ишлар ҳисобот ҳужжатларига қўшиб ёзилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилган.
Хоразм вилоятида вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигидаги қиймати 20,4 млрд сўмлик “Урганч шаҳридаги перинатал марказини реконструкция қилиш” объекти ўрганилганида, тендер ғолиби бўлган ташкилот таъсисчиси Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари ва тендер комиссияси раисининг яқин қариндоши, яъни туғишган укаси экани маълум бўлган.
Бундан ташқари, бюджет буюртмачилари томонидан қурилиш бўйича “dxarid.uz” ва “tender.mc.uz” порталида жойлаштирилган эълонлар жойларга чиққан ҳолда ўрганилганида, республиканинг 10 та вилоятида жами қиймати 81,9 млрд сўмлик 137 та қурилиш объектларида танлов ва тендерлар юзасидан ғолиблар аниқланмасдан қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилгани ёки якунлангани аниқланиб, мазкур қонунбузишлар бўйича жами 28 та материаллар прокуратура органларига юборилган.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024