Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди
Жума кунидан бошлаб Чехияда коронавирус билан боғлиқ қўшимча чекловлар киритилди.
Чехияда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони кескин ўсгани сабабли янги чекловлар жорий этилди, деб хабар берди Associated Press.
Мамлакатда ўтган суткада 27 минг 717та янги ҳолат қайд этилган, бу 23 ноябрдаги антирекорддан қарийб 2 мингтага кўпдир.
Жума кунидан бошлаб Чехияда коронавирус билан боғлиқ қўшимча чекловлар киритилди. Бутун мамлакат бўйлаб байрам ярмаркалари фаолияти тўхтатилди, жамоат жойларида алкоголли ичимликлар ичиш тақиқланди. Барлар, ресторанлар, тунги клуб ва казинолар соат 22:00гача ишлайди. Шунингдек, маданий ва спорт тадбирларида иштирокчилар сони минг нафаргача чекланди.
Бундан ташқари, ЖАР, Намибия, Лесото, Зимбабве, Мозамбик, Замбия ва Ботсванада 12 соатдан ортиқ бўлган шахсларнинг Чехия ҳудудига кириши тақиқланди.
Мавзуга оид
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
13:50 / 05.05.2025