Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2022 Европа саралаши плей-офф босқичига қуръа ташланди. Португалия, Италия ва Россиянинг ўтиш ўйинларидаги рақиблари маълум
Бугун, 26 ноябрь куни ЖЧ-2022 Европа саралаши плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
12 жамоа иштирок этадиган ушбу босқичда қуйидаги рақиблар ўзаро дастлабки ўтиш баҳсида майдонга тушади:
«A» йўли
- Шотландия – Украина
- Уэльс – Австрия
«B» йўли
- Россия – Польша
- Швеция – Чехия
«C» йўли
- Италия – Шимолий Македония
- Португалия – Туркия.
«A» квартетида Шотландия – Украина ва Уэльс – Австрия ўйинлари ғолиби ўзаро баҳсда майдонга тушиб, Қатар-2022 йўлланмасига эга чиқади.
Россия - Польша баҳси ғолиби ҳал қилувчи учрашувда Швеция – Чехия ўйини ғолибига қарши майдонга тушади. Валерий Карпин жамоаси Польшани ўз майдонида қабул қилиб, мағлуб эта олса, Швеция – Чехия баҳси ғолибига қарши ҳал қилувчи ўйинни ҳам Россияда ўтказади.
Италия – Шимолий Македония ва Португалия – Туркия жуфтликларидан фақат битта жамоа Қатардаги мундиалга йўлланма олади. Демакки, Португалия ёки Италиядан бирини Қатарда кўрмаслигимиз аниқ.

Маълумот учун, дастлабки ўтиш ўйинлари 2022 йилнинг 24 март куни, йўлланма масаласини ҳал қилувчи ўтиш баҳслари эса 29 март санасида ўтказилиши белгиланган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
11:32 / 19.05.2025