Жаҳон | 07:55 / 26.11.2021
5730
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ COVID-19нинг янги штамми боис шошилинч йиғилиш ўтказади

Ташкилот вакиллари йиғилишда вакцинация янги штаммдан қанчалик ҳимоялашини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Фото: Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги штамми аниқлангани сабабли шошилинч йиғилиш чақирди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.ЖССТнинг билдиришича, ҳозирда янги мутация кузатувда. Ташкилот вакиллари йиғилишда вакцинация янги штаммдан қанчалик ҳимоялашини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

«Биз бу ҳақда жуда кам маълумотга эгамиз. Билганимиз, бу вариант жуда кўп мутацияга эга. Хавотиримиз шундаки, мутация кўплиги вируснинг ўзини тутишига таъсир кўрсатиши мумкин», — деди ЖССТ техник раҳбари Мария Ван Керхов.

Аввалроқ Ботсвана, ЖАР ва Ҳонгконгда янги штаммни юқтириш билан боғлиқ ўнта ҳолат қайд этилгани хабар қилинганди. У 32та мутацияга эга.

Вирусолог Том Пикок янги штамм мутацияларини «даҳшатли» деб атади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу вариант «Дельта» штаммидан ҳам хавфли.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид