Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг медали билан тақдирланди
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
25 ноябрь куни Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси 30 йиллиги медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Нурсултон шаҳрида «Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари» номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда 200 дан зиёд хорижий ва маҳаллий мутахассислар, мартабали дин ва давлат арбоблари, профессор ва академиклар араб, рус, турк ва қардош тилларда маърузалар қилди.
Халқаро конференцияда бугунги мураккаб даврда дин пешволарининг ҳамжиҳатликда фаолият юритиши муҳимлиги, шунингдек, глобал замонда уламоларнинг ўзаро ҳамкорлиги муаммоларни ечишда катта омил экани айтилди.
Шунингдек, кеча Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Тағанули билан ҳам учрашув ўтказган эди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025