Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ўқишга киритишини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив фото
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ўқишга киритишини айтиб ўз маҳалладошининг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Жарқўрғон туманида яшовчи Л.Жонибек 2019 йил август ойидан 2019 йил декабрь ойигача маҳалладоши И.Жамолни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб Термиз шаҳрида 19,8 миллион сўм пулларини олган. Сўнг берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, жорий йил 5 ноябрь куни Л.Жонибекка нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

16:33 / 12.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди: 6 бола ва ногирон эр қаровсиз қолди

17:30 / 10.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди

17:12 / 08.06.2024
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда “Нексия” ёниб кетди

16:03 / 23.07.2023