Жамият | 08:40 / 26.11.2021
1080
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда тадбиркорлар томонидан 978 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

«Ўзэнергоинспекция» Хоразм ҳудудий бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, ноябр ойида 3 та тадбиркорлик субъекти 978 млн сўм миқдоридаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Бу ўртача 8 минг аҳоли хонадонининг 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади. 

Урганч туманида «Х» корхонаси томонидан етказилган зарар 1,4 млн кВт*с ёки 639,4 млн сўмни, Гурлан туманидаги «Х.С.Т.» корхонасига қарашли сув тақсимлаш иншоотида етказилган зарар 518 минг кВт*с ёки 233,3 млн сўмни, ҳамда «Т.Э.» фермер хўжалигига қарашли сув насоси етказган зарар 234,4 минг кВт*с ёки 105,5 млн сўмни ташкил қилган. Умумий ҳисобда тизимга 2,1 млн кВт*с ёки 978 млн сўм зарар етказилган.

Ўрганиш давомида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид