Жаҳон | 17:15 / 27.11.2021
4216
1 дақиқада ўқилади

Германияда коронавируснинг янги «омикрон» штамми қайд этилди

Европада «омикрон» дастлаб 26 ноябрь куни қайд этилганди. Янги штамм биринчи бўлиб Бельгияда аниқланди.

Фото: AP

Германияда катта эҳтимол билан коронавируснинг янги штамми қайд этилди. Яқинда ЖАРда бўлиб қайтган Германия фуқаросида «омикрон» штамми белгилари аниқланди.

Ушбу хабарни ижтимоий масалалар вазири Гессен Кай Клозе тасдиқлади.

«Кеча Жанубий Африкадан қайтган фуқарода «омикрон»га хос бўлган бир нечта мутациялар аниқланди. У изоляцияга олинди», — деб ёзди Клозе Twitter саҳифасида.

Европада «омикрон» дастлаб 26 ноябрь куни қайд этилганди. Янги штамм биринчи бўлиб Бельгияда аниқланди.

ЖССТ маълумотига кўра, B.1.1.529 штамми илк марта 24 ноябрь куни ЖАРда аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур штаммда кўплаб мутациялар бўлиб, уларнинг айримлари хавотирга солади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид