Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Lacetti’ни ИИО ходимларининг устига ҳайдаб, кейин қочиб кетган ҳайдовчи ушланди
Чироқчи туманида Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимларининг қонуний талабини бажармагани ва машинани ИИО ходимлари устига юргизиб, сўнг қочиб кетгани ҳақида Kun.uz’да хабар берилганди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати қонунбузар ҳайдовчи ушланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 27 ноябрь куни соат 16:10 ларда Чироқчи тумани ҳудудида ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан воқеа жойидан қочиб кетган давлат рақами 70 D 083 FA бўлган Lacetti машинаси ҳайдовчисининг шахси аниқланиб, топилган.
Суриштирув давомида, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Ҳ.А. автомобилнинг олд ён ойналари қорайтирилгани бўйича рухсатномаси йўқлиги сабаб ходимларнинг тўхташ талабига бўйсунмасдан кетиб қолганини билдирган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилган. Машина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Қашқадарёда ИИБ ходимлари бўйсунмасдан қочган Lacetti'нинг ойналарини синдирди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
18:39 / 16.05.2025