Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини билдирди
Эрдўғаннинг қайд этишича, Туркия Украина билан ҳам, Россия билан ҳам музокаралар ўтказмоқчи.
Туркия Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни ҳал қилишда иштирок этиш ниятида ва Москва билан бу мавзуни муҳокама қилишда давом этади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
«Биз минтақада тинчлик ўрнатилиши тарафдоримиз, айниқса, гап Қрим турклари ҳақида борганида. Бу масалани дўст Россия ва айниқса, жаноб Путин билан бир неча марта муҳокама қилганмиз», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди NTV телеканали.
Эрдўғаннинг қайд этишича, Туркия воситачиликка тайёр ҳамда Украина билан ҳам, Россия билан ҳам музокаралар ўтказмоқчи.
«Биз бу масалани ечишда иштирок этишни хоҳлардик», — деди у.
Хабар қилинишича, Украина 26 ноябрь куни Россияга Эрдўған орқали маҳбусларни алмаштириш рўйхатини берган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
20:37 / 27.05.2025