Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Қрим тўғрисидаги саволга жавоб берди
Мужоҳид агар яриморол аҳолиси Россия билан бўлишни истаса, «Толибон» ҳам бунга қўшилишини айтди.
«Толибон» ҳаракати Қримда яшаётган инсонларни қўллаб-қувватлайди, уларнинг ўз овози бор, деди ҳаракат расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид «Октагон» нашрига берган интервьюсида.
«Қрим масаласида айтмоқчиманки, бу Украина ва Москванинг иши. Бу муаммо тез вақтда ечилади деб умид қиламиз. У туфайли минтақада уруш бошланиши ва бошқа мамлакатлар бундан ўз мақсадларида фойдаланишидан Худо сақласин», — дея қўшимча қилди Мужоҳид.
Ҳаракат вакили Қримнинг Россия ҳудуди деб тан олиниши борасида агар яриморол аҳолиси Россия билан бўлишни истаса, «Толибон» ҳам бунга қўшилишини айтди.
Октябрда Кремль вакили Дмитрий Песков толибларни Афғонистоннинг амалдаги раҳбарияти деб атаганди.
«Толиблар юридик жиҳатдан тан олинмаган, аммо амалда Афғонистон раҳбарияти ҳисобланади», — деганди у.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
16:21 / 28.04.2025
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
19:46 / 25.04.2025
Трамп: Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади
22:32 / 23.04.2025