1-2 декабрь кунлари айрим ҳудудларда яна чангли бўрон юз беради — Ўзгидромет

Фото: Kun.uz
Декабрь ойининг илк кунларида республиканинг айрим вилоят ва туманларида чанг бўрони ва чанг-ғуборлар кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
1-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
“Шу кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйлаб шамол 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин. Айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ва чанг-ғуборлари кўтарилиши кузатилиши мумкин”, — дейилади хабарда.
Ноябрь ойининг дастлабки кунлари республиканинг айрим вилоятларида ва Тошкентда шундай ҳолат кузатилган эди. 4 ноябрь кечасида Тошкент ҳавосида чанг миқдори белгиланган миқдордагидан 30 баробаргача ортганлиги айтилди. Бундай ҳодиса 150 йил мобайнида илк маротаба юз берганди.
Юз берган чанг бўрони оқибатида Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар рўй берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини огоҳлантирди ва бир кунда 700дан ортиқ беморлардан нафас олиш билан боғлиқ мурожаатлар бўлганини айтди.
Мавзуга оид

12:07 / 16.05.2025
17 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

12:00 / 16.05.2025
17-19 май кунлари қатор ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

11:55 / 13.05.2025
«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши ва шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирди

11:50 / 12.05.2025