Пандемия вақтидаги ёрдам пулига Lamborghini сотиб олган америкалик 9 йилга қамалди
АҚШда коронавирус пандемияси вақтида ҳукумат тақдим қилган ёрдам пулига Lamborghini спорткарини сотиб олган эркак 110 ой ёки 9 йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Техасда яшовчи 30 ёшли тадбиркор Ли Прайс ўзини пул ювиш ва банк ўтказмалари билан фирибгарлик содир этишда айбдор деб тан олган.
АҚШ адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Прайс 1,6 млн доллар миқдорида имтиёзли кредитни олишда фирибгарлик содир этганликда айбланган. У олинган пулларни компанияси ходимларига маош сифатида тўлаш ўрнига уларни 200 минг доллардан қимматроқ турувчи Lamborghini Urus спорткари, қимматбаҳо соатлар, кўчмас мулк сотиб олишга ва кўнгилхушликка сарфлаб юборган.
Таъкидланишича, пуллар тадбиркорга АҚШ ҳукумати пандемия вақтида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун тақдим қилган маблағлар ҳисобидан ажратилган бўлган. Шунингдек, Прайсдан 700 минг доллардан кўпроқ маблағ мусодара қилинган.
Маълумотларга кўра, АҚШ адлия вазирлигининг фирибгарликларга қарши курашиш бўлими пандемия вақтида ёрдам кўрсатиш дастури бошидан бери 95 та жиноий иш бўйича 150 дан кўпроқ гумонланувчига айбловлар билдирган. Таъкидланишича, имтиёзли кредит олишга топширилган ёлғон аризалар орқали 75 млн доллардан кўпроқ пул олинган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024