Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қарийб ярим кило марихуанани 600 долларга сотаётган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида қарийб ярим кило марихуанани 600 долларга сотаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Яккабоғ тумани ИИБга 2021 йил 29 ноябр куни тушган хабарга кўра, Қашқадарё вилояти ИИБ Тоғли ва чегара ҳудудларида тезкор бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳамда тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Қамаши тумани “Қизилтепа” МФЙда яшовчи М.И икки дона полиэтилен пакетларга жойлаштирилган жами 425 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 600 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб Қамаши туманидан олиб келаётган вақтда Яккабоғда ушланган.
Гиёҳвандлик воситалари М.И. дан холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ тергов бўлими томонидан М.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
07:50 / 25.01.2025
5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс ушланди
11:38 / 25.09.2024
Қашқадарёда ов милтиғи отилиши оқибатида аёл киши ҳалок бўлди
09:30 / 18.06.2024
Мэрилендда гиёҳванд модда учун судланган 100 минг киши афв этилди
17:58 / 08.01.2024