Ўзбекистон | 09:29 / 30.11.2021
2153
1 дақиқада ўқилади
Қораўзакда қўлбола “Қаратау” сотаётган шахс қўлга олинди
Қорақалпоғистонда қўлбола “Қаратау” сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро И.Қ. фуқаро Г.га қалбаки акциз маркалар билан елимланган 95 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини 2,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.