Ромитанлик фуқаронинг уйидан кўп миқдорда гиёҳванд модда топилди

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонидан кўп миқдордаги гиёҳванд модда топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Қалайчорбоғ маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган Х.Ф.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Тадбир давомида фуқаро уйида вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, 860 граммга тенг бўлган марихуана гиёҳванд моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Х.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Қоракўл туманида кўп миқдорда гиёҳванд модда олиб кетаётган шахс қўлга олинганди.
Мавзуга оид

10:23 / 10.04.2025
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

15:42 / 09.04.2025
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди

12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди

16:14 / 16.02.2025