Ўзбекистон | 07:34 / 30.11.2021
8379
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда экспресс автобус йўналиши ташкил этилади

Тошкент шаҳрида янги экспресс автобус йўналиши ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.

Фото: Kun.uz / Nuriddin Nursaidov

Қайд этилишича, 20,5 километр масофалик ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.

Автобус “Чилонзор буюм бозори” автошоҳбекатидан Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Аҳмад Дониш кўчалари орқали Тошкент ҳалқа автомобил йўлида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозори яқинидан қайрилиб олиб, Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтаб ҳаракатланади. 

Фото: Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси

Маълумотда айтилишича, йўлкира нархи 3000 минг сўм этиб белгиланади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 7та янги автобус йўналишини ташкил этиш режалаштирилаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид