Жаҳон | 23:26 / 01.12.2021
5196
1 дақиқада ўқилади

Эфиопияда армия айирмачилардан ЮНЕСКО рўйхатига киритилган шаҳарни қайтариб олди

Эфиопия қуролли кучлари тиграйлик айирмачилардан Лалибэла шаҳрини тўлиқ қайтара олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири девонхонасида маълум қилинди.

Фото: Eric Lafforgue/Art in All of Us/Corbis via Getty Images

“Лалибэла тарихий шаҳри озод қилинди ва Тиграй озодлик халқ фронти босқинидан тозаланди”, деб айтилган хабарда.

Бундан ташқари, армия шаҳар аэропорти устидан назорат ҳам ўрнатган.

Лалибэла эфиопиялик христианларнинг муҳим диний маркази бўлиб,  у ЮНЕСКО рўйхатига киритилган иккита йирик черковлар мажмуаси билан машҳур. Черковлардан энг машҳури Авлиё Георгий черкови XII аср охири XIII аср бошида қурилган.

Эфиопияда 2020 йил ноябрдан бери Тиграй озодлик халқ фронти ва ҳукумат қўшинлари ўртасида тўқнашувлар бормоқда. Фронт ҳукуматдан Тиграй региони ишларига аралашмасликни талаб қилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид