Ўзбекистон | 11:01 / 01.12.2021
1198
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда аҳоли тадбиркорнинг юқори кучланишли тармоқ тортишига қаршилик кўрсатди

Фото: Сергей Мальгавко

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жомбой туманида тадбиркор билан аҳоли ўртасида юқори кучланишли тармоқ тортиш масаласида низо келиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Самарқанд ҲЭТК» матбуот хизмати муносабат билдирди.

Муносабатда ёзилишича, Жомбой тумани Зарафшон маҳалласи Жалакапа-2 кўчасидан тадбиркор томонидан юқори кучланишли электр узатиш тармоғи тортиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бу эса бир гуруҳ аҳоли вакиллари норозилигига сабаб бўлган ва ўртада низо келиб чиққан.

Қайд этилишича, низо юзасидан Жомбой туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари фуқаролар ва тадбиркор билан учрашиб, вазиятни муҳокама қилган. Зарафшон маҳалласи Жалакапа-2 кўчасидан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги тегишли ташкилотларнинг якуний хулосасига кўра амалга оширилиши фуқароларга тушунтирилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид