Ўзбекистон | 13:31 / 01.12.2021
1974
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда бировнинг 10 миллион сўм пулини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: KUN.UZ

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида бировнинг 10 миллион сўм пулини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 30 ноябрь куни Қизириқ тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи, Ч.Гўзал туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 29 октябрь куни яшаш уйидан 10 миллион сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қизириқ туманида яшовчи Ж.Холмат содир этгани аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.

Қайд этилишича, жорий йил 7 ноябрь куни Ж.Холматга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид