Спорт | 15:58 / 02.12.2021
13394
1 дақиқада ўқилади

Икки жиу-житсу усталари Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионларига айланишди

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўсмирлар ўртасида Жиу-житсу спорти бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакили мамлакат тарихида илк марта ушбу спорт тури бўйича жаҳон чемпиони деган номни қўлга киритишди.

Кулранг белбоғли спортчилар ўртасида -27 кг вазнда Умар Алавуддинов қозоғистонлик, маҳаллий ва россиялик рақибларни енгиб финалда суриялик спортчини мағлубиятга учратди ва жаҳон чемпиони бўлди.

-50кг вазнда эса Дамир Аҳмадулин саралаш босқичида Миср ва Сурия вакилларини, ярим финал ва финалда эса мезбонлар вакилларини мағлуб этиб жаҳон чемпиони деган номни қўлга киритди.

Маълумот учун, ушбу икки спортчи ҳам Top Team Uzbekistan академияси тарбияланувчилари саналади. Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионларига Ризо Сафаров ва Сирож Рустамов мураббийлик қилади.

Мавзуга оид