Ўзбекистон | 11:59 / 02.12.2021
6934
3 дақиқада ўқилади
Реклама

International Digital University халқаро университетлар талабалари учун қизиқарли ечимни таклиф этади

Фото: International Digital University

IDU Ўзбекистондаги барча халқаро университет талабаларига «IT Practicum» дастурида иштирок этишни таклиф қилади. Дастур битирувчилари 9 ойлик ўқишдан сўнг энг камида $500 ойлик маош тўлайдиган иш билан таъминланадилар.

Баъзида университетга эндигина кирган талаба танланган йўналиш, бутун ҳаётини бағишлашни истаган йўналиш эмаслигини тушунади. Яхши ҳамки, бугунги замонавий дунёда мутлақо янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш учун кўплаб имкониятлар мавжуд.

International Digital University – бу IT соҳасида халқаро таълим олишингиз, ўз салоҳиятингизни юзага чиқаришингиз ва замон билан ҳамнафас фаолият юритишингиз мумкин бўлган замонавий майдон ҳисобланади. Ўқишни тамомлагандан сўнг талабалар Британия дипломига эга бўлибгина қолмай, таълим жараёнида ишлашлари ҳам мумкин бўлади.

Фото: International Digital University

Агар сиз ҳозирда Ўзбекистонда жойлашган бошқа халқаро университетларда ўқиб турган бўлсангиз ва IELTS даражангиз 7 балл ва ундан юқори бўлса IDU сиз учун ажойиб ечимни таклиф қилади. Яъни, ҳозирги ўқишингиздан узилмаган ҳолда, IT-йўналишлари бўйича IDU'нинг махсус курсларини якунлаб маҳаллий ва халқаро компанияларда $500 ва ундан юқори маош асосида иш таклифларини қўлга киритишингиз мумкин. Энди сиз стипендияни кутишингизнинг ҳожати йўқ, ҳозир маъсулиятни ўз зиммангизга олиш ва IDU тақдим этган «IT Practicum»дан олган илғор IT билимларингиз асосида даромад топишингизнинг айни вақти.

Ушбу таклифнинг ўзига хослиги шундаки, агар 9 ойлик ўқишдан сўнг сизга 500$ ва ундан ортиқ маошли ишлар таклиф қилинмаса, IDU ўқиш тўлови сизга 100% қайтарилишини кафолатлайди. Шу қаторда, ушбу дастур бўйича ўринлар сони чекланган бўлиб, 50 нафардан кўп бўлмаган тингловчиларни жалб қилиш режалаштирилган.

Қабул пайтида талабалар IELTS сертификатини тақдим этишлари, шунингдек, математикадан имтиҳон топширишлари талаб этилади. Қабул жараёни декабрь ойида якунланади, шу сабабли шошилинг.

Фото: International Digital University

International Digital University'да сиз IT-соҳасида талабгор бўлган йўналишларни ўзлаштиришингиз мумкин:

  • Сунъий интеллект ва робототехника;
  • Маълумотлар таҳлили;
  • Ўйин яратиш;
  • Киберхавфсизлик.

Таълим жараёни Буюк Британия стандартлари асосида долзарб ва қизиқарли ўтказилади. Талабалар интерактив маърузалар, етакчи соҳа мутахассисларининг маҳорат дарслари, шунингдек, қўшимча тўгараклар ва турли ривожлантирувчи курслардан баҳраманд бўлишади.

Барча батафсил маълумотларни телефон рақами ёки веб-сайт орқали билиб олишингиз мумкин:

Телефон: +99871 205 50 80 

Сайт: www.idu.uz

«IT Practicum» курсига рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги онлайн аризани тўлдиринг: forms.gle/k4GyaGL8J4UfCpqT8

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид